Янгиликлар
Чортоқ туманининг олис ҳудудидаги 32-мактабга йиғилган аҳоли вакилларига дастлаб Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг Президентимиз раислигида шу йил 22 декабрь куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш мазмун-моҳияти етказилди.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилиб, муаммоларни тинглаш ва ҳал этиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар кутилган натижаларни бермоқда.
Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чортоқ тумани бўлди.
Чортоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ўтказилган семинар давомида ёшлар етакчисининг асосий вазифаларидан бири – “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Чортоқликлар уста деҳқон, ер билан тиллаша оладиган миришкорлардир. Бу азалий салоҳият бугун улар учун яратилаётган имкониятлардан куч олмоқда. Буни 1-сектор ҳудудидаги “Кесканёр” маҳалласи мисолида ҳам кўриш мумкин. Маҳалланинг драйвери - деҳқончилик ва чорвачилик.










