Янгиликлар
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган навбатдаги ўқувда Чортоқ тумани ҳокимлиги, ташкилотлар ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Маълум қилинишича,166 нафар ишсиз ва 3334 нафар таълим муассасаларини тамомлаган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича фуқаробай йўл хариталари шакллантирилиб, аниқ режалар белгилаб олинган.
Чортоқ тумани ҳокимлигида ўтган мулоқотда дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги стартаплар ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикр алмашиниб, илғор таклифлар тингланди.
Чортоқ туманида қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини тоза ичимлик суви, табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси, кўмир билан таъминлаш ва шу каби соҳаларда юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида ички ишлар бўлимида узлуксиз навбатчилик штаби ишлаб турибди.
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг тегишли буйруғи асосида тайинланган Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Икромов Илҳомжон Бурхонович жамоатчиликка таништирилди.










